Клуб янгиликлари

U-18 жамоамиз "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирди

Клуб янгиликлари

16-тур ўйинида "Пахтакор" U-18 жамоаси "Олимпик"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Беллашувда катта ташаббусга эришган ёшларимиз мезбонлар дарвозасини жавобсиз беш марта ишғол этишди. Ўктамов, Исломов, Жумахонов ва Тоҳиржонов биттадан гол муаллифига айланди. Яна бир тўпни мезбонлар ўз дарвозасига киритиб қўйишди. 15 ўйинда 36 очко тўплаган жамоамиз чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда.

"ОЛИМПИК" - "ПАХТАКОР" - 0:5 (0:2)
23 сентябрь. Тошкент. "Жар" кичик аренаси.
Ҳакам: Д.Акмалов.
"Пахтакор": Нажафалиев (Саъдуллаев, 78), Исломов, Хананов, Жумахонов (Ғуломжонов, 86), Позилов (Ваниев, 64), Мустафоқулов (Норқулов, 35), Ўктамов, Мифтахуддинов, Турдимуродов (Тоҳиржонов, 54), Поёнов, Асадов.
Голлар: Ўктамов 6, Ҳакимов 34-авт, Исломов 56, Жумахонов 70, Тоҳиржонов 85.