Клуб янгиликлари

Превью. "Пахтакор" - "Турон"

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" ушбу турда ўз уйида "Турон" билан майдонга тушади. Яйпандаги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Бу Суперлигадаги ягона тўқнашув саналади. Шунингдек, Ўзбекистон Кубогида ушбу рақибни кичик ҳисобда мағлуб этганмиз. "Турон" жамоамизнинг Ўзбекистон чемпионатидаги 38-рақибига айланган.

Беллашувни рақибдан Фозил Мусаев ва Музаффар  Музаффаров дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. Жамоамизда бундай йўқотиш мавжуд эмас.

"Пахтакор" ва "Турон" жамоалари ўртасидаги ўйин 25 сентябрь, шанба куни соат 18:30да "Пахтакор" стадионида бошланади.