Клуб янгиликлари

Жасур Абдураимов: “Ғалаба учун охиригача интилдик”

Клуб янгиликлари


Қўқондаги беллашувдан сўнг “Пахтакор” бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этди.

Жасур АБДУРАИМОВ (“Пахтакор” бош мураббийи): - Ўйин кескин ва қизиқ тарзда кечди. Стадионга келган мухлислар шиддатли футбол гувоҳи бўлишди. Якунда бизга омад кулиб боқмади. Иккинчи бўлимда суръатни ошириб, ташаббусга эришдик. Йигитлар бор кучлари билан ғалаба учун интилишди.

Иккинчи бўлимда руҳан ўзгардик. Футболда натижа кўп нарсаларга боғлиқ, кўплаб жиҳатлар ҳисобга таъсир ўтказади.

Футболчилар ҳиссиёт билан ўйнашади. Шу сабабли турли ҳолатларга муносабат фарқли бўлади. Муҳими, футбол ўйнашга интилиш. Бугун биз футбол ўйнашга ҳаракат қилдик. Охирги дақиқаларгача курашдик.