"Пахтакор" бош мураббийи Андижондаги мағлубиятдан кейин ўйин хусусида фикр билдирди.
- Бугун бизга қийин бўлди. "Андижон" ҳисобда олдинга чиқиб олганидан сўнг жуда зич ҳимояланди. Шу боис ёриб ўтишимиз қийин кечди. Уларни ғалаба билан табриклайман. Биз эса мавсумдаги биринчи мағлубиятимизни қабул қилиб олдик. Олдинга қараб интилишда давом этамиз.
Олдин ҳам, ҳозир ҳам айтаман – Суперлигада осон ўйинлар йўқ. "Андижон" зич ҳимояланиб, турнир жадвалининг юқорисидаги жамоаларни қийнаб қўйиши мумкин. Бугун шунга гувоҳ бўлдик.
"Металлург"га учта гол урдик. "Навбаҳор" билан жуда яхши ўйнадик. Лекин бугун натижа кўрсата олмадик. Турнир жадвалида охирги ўринда бораётган жамоалар билан ўйинларда гол ўтказиб юборсангиз, улар зич ҳимояланишни бошлашади. Бундай майдонда футбол ўйнашнинг имкони йўқ. Тўпни фақат олдинга тепиб юбориш билан чекландик. Бу бизнинг футбол эмас.