"Пахтакор"нинг мағлубиятсиз серияси Андижонда якун топди.
Ўйин давомида тўпни рақибдан бир неча баравар кўпроқ назорат қилган бўлишига қарамай, "Шерлар" бу сафар мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди. 25-дақиқада Соҳибжонов киритган тўп ўйинда ягоналигини сақлаб қолди. Ўша вазиятда Қувватов билан бирга-бир чиққан мезбонлар футболчиси тўпни посбонимиз устидан дарвозага ошириб ташлади. Биринчи бўлимда Матич ва Чераннинг хавфли зарбаларига аниқлик етишмади.
Иккинчи бўлимда ҳам ўйиннинг бориши ўзгармади. Тўп назорати жамоамиз тарафида бўлди, бироқ рақиб дарвозаси олдида кескин ҳолатлар унчалик кўп содир бўлмади. "Андижон" зич ва яхши ҳимояланган ҳолда барча уринишларни бартараф этди. Ўйин охирларида Темиров ва Черан қулай вазиятдан зарба беришга кеч қолди. Шундай қилиб, жамоамизнинг Суперлигадаги мағлубиятсиз серияси барҳам топди.
"АНДИЖОН" - "ПАХТАКОР" - 1:0 (1:0)
19 сентябрь. Андижон. "Бобур Арена" стадиони.
Ҳакамлар: Ш.Насибуллаев, Ҳ.Шодмонов, Т.Галеев, И.Исмоилов.
Назоратчи: А.Ҳотамов.
Комиссар: А.Файзиев.
"Андижон": Адҳамов, Хурсандов, Исроилов (Исмоилов, 79), Ғуломов, Қосимов, Забелин (Отахонов, 90), Совпел, Соҳибжонов (Раҳимқулов, 86), Камолов (Ғуломжонов, 90), Тоиров, Димов.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Чобанов, Анзур Исмоилов, Сайфиев (Муҳиддинов, 75), Ҳамробеков, Собирхўжаев (Аброр Исмоилов, 46), Турғунбоев (Ҳамдамов, 46), Холматов (Эркинов, 46), Черан, Матич (Темиров, 75).
Гол: Соҳибжонов, 25 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Қосимов, 51. Соҳибжонов, 74. Алижонов, 87.