Олий лига 9-турида жамоамиз Қўқонда меҳмон бўлди.
Учрашувда мезбонлар дастлабки зарбадаёқ ҳисобни очишди. Жарима зарабсидан сўнг ҳимоячиларимиз йўл қўйган хатодан Отақўзиев унумли фойдаланди. Бир оздан кейин Раевац қулай вазиятда ноаниқ зарба йўллади. Бўлим ўрталарига келиб ташаббусга эришган футболчиларимиз кескин ҳолатларни содир этишди, аммо иш зарба беришгача етиб бормади.
Иккинчи бўлимни ҳужумкор руҳда бошлаган жамоамиз мувозанатни тиклади. Исматуллаев бурчак зарбасидан сўнг тўпни дарвоза олдига йўллади ва Холмуҳаммедовга теккан тўп дарвозадан жой олди - 1:1.
57-дақиқада Холмуҳаммедовнинг жаримадан зарбаси йўлига Лобанов ғов бўлди. Сўнг Аҳмедов ва Сергеевнинг уринишлари хавфли чиқди, бироқ ноаниқ зарба ва Ашуровнинг аниқ ҳаракати гол бўлишига йўл қўймади. Мезбонлардан Раевац қарши ҳужумда бирга-бир ҳолатда жуда ноаниқ зарба берди. Қўшиб берилган дақиқаларда Иброҳимовнинг зарбаси устунга тегиб қайтди. Ўйин охиригача ҳисоб ўзгармади ва жамоамиз сафардан дуранг билан қайтди.
"ҚЎҚОН-1912" - "ПАХТАКОР" - 1:1 (1:0)
6 май. Қўқон. "Марказий" стадион. 10320 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Бобомуродов, Р.Фозилов, М.Мажидов.
Назоратчи: А.Ҳотамов.
"Қўқон-1912": Ашуров, Мерзляков, Гожкович, Холмуҳаммедов, Раҳимов (Ҳасанов, 73), Кимсанов, Рустамов, Акрамов, Бердиев, Раевац, Отақўзиев (Маматхўжаев, 90+4).
"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Ораховац, Тожиев, Ҳошимов, Исматуллаев, А.Аҳмедов, Булят (Козак, 32), Искандеров, Каримов (Иброҳимов, 86), Ҳакимов (Сергеев, 46).
Голлар: Отақўзиев, 5 - 1:0. Исматуллаев, 50 - 1:1.
Огоҳлантиришлар: Ҳошимов, 60. Аҳмедов, 64. Каримов, 77.