U-18 биринчилигида 15-тур ўйинлари ўтказилди.
Қибрайда "Хоразм"га қарши майдонга тушган академиямиз тарбияланувчилари рақибдан кучли эканликларини кўрсатишга муваффақ бўлишди. Биринчи бўлим якунида Носир Абдусаломов аниқ зарбаси билан жамоамизни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда эса РУстам Турдимуродов ва Акбар Ўктамов натижани йирик кўринишга келтиришди. Ушбу ғалабадан кейин "Пахтакор" 14 ўйинда 33 очко тўплаган ҳолда чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда. Пешқадам "Нефтчи" икки бахс кўп ўтказиб, 6 очко кўпроқ жамғарган.
Навбатдаги беллашувни ёшларимиз 23 сентябрь куни "Олимпик" билан сафарда ўтказади.
"ПАХТАКОР" - "ХОРАЗМ" - 3:0 (1:0)
17 сентябрь. Қибрай. "Қибрай" стадиони.
Ҳакамлар: Н.Мустафин, И.Азимов, Ш.Аъзамов, Р.Юнусова.
Назоратчи: А.Клепиков.
"Пахтакор": Нажафалиев, Аноров, Абдусаломов (Қулаҳмедов, 86), Жумахонов, Тодоров (Поёнов, 76), Позилов (Ваниев, 69), Мустафоқулов (Норқулов, 61), Ўктамов, Мифтахуддинов, Тоҳиржонов (Турдимуродов, 46), Асадов.
Голлар: Абдусаломов 45+1, Турдимуродов 56, Ўктамов 90.