Суперлига 19-турида "Шерлар" Андижонга сафар қилишади.
Беллашувни мезбонлардан Усмонали Исмоналиев дисквалификация сабабли ўтказиб юборади.
Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатларда 51 бор тўқнаш келишган. Улардан 39тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган бўлса, 8 баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Фақат 4 марта "Андижон" футболчилари муваффақиятга эришган. Рақиб дарвозасини 125 марта ишғол қилган жамоамиз 34 гол ўтказиб юборган.
Сафардаги беллашувларда 15 ғалаба, 6 дуранг ва 4 мағлубиятга эгамиз. Меҳмонда 47 тўп киритган ҳолда дарвозамиздан 17 гол олиб чиққанмиз. Жами ғалабаларнинг 15таси рақиб устидан йирик ҳисобдаги натижалар билан қўлга киритилган. Ўтган мавсумда ҳар икки учрашувда "Пахтакор" 2:0 ҳисобида зафар қучган.
Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа - 6:0 ҳисоби 2015 йил Тошкентдаги учрашувда кузатилган. Ўшанда жамоамиз шундай йирик ғалабага эришган.
"Андижон" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 19 сентябрь, якшанба куни соат 16:00да "Соғлом авлод" стадионида бошланади.