Суперлига 18-турида жамоамиз "Навбаҳор" билан голсиз дуранг ўйнади.
Биринчи бўлимда тўпни назорат қилишда устунлик яққол жамоамиз тарафида бўлди. Рақиб асосан 8-9 футболчи билан ҳимояда ўйнади ва бўш ҳудудлар қолдирмасликка интилди. Илк кескин ҳолат Алижоновнинг зарбасидан кейин юзага келди. Бу ҳолатда Юсупов тўпни ушлаб олди. Меҳмонларнинг ягона хавфли уринишини Паншанбе амалга оширди. Унинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди. Бўлим охирида Матич ва Турғунбоевнинг хавфли зарбаларидан сўнг ҳисоб очилиши мумкин эди, бироқ бу ҳолатда рақиб посбони яхши ўйнади.
Иккинчи бўлим бошида Соловьёвнинг зарбасидан кейин Қувватов маҳорат кўрсатиб, тўпни қайтариб юборди. Бўлим мобайнида Матич, Черан, Темиров ва Алижоновда дарвозани ишғол қилиш учун қулай вазиятлар юзага келди, бироқ зарбалар дарвозабон ва ҳимоячилар тарафидан қайтарилди. Шу тариқа беллашувда ҳисоб очилмади.
"Пахтакор" Суперлигада мағлубиятсиз одимни давом эттирмоқда. Охирги 6 баҳсда жамоамиз гол ўтказиб юбормади. Сўнгги 12 ўйинда эса фақат бир марта дарвозамиз ишғол қилинди.
"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР" - 0:0
15 сентябрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: З.Қодиров, Р.Самандаров, О.Жумаев, Р.Чориев.
Назоратчи: А.Попов.
Комиссар: С.Қудратиллаев.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Аъзамов, Анзур Исмоилов, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Аброр Исмоилов, 85), Турғунбоев (Ҳамдамов, 62), Черан, Холматов (Эркинов, 62), Матич (Темиров, 85).
"Навбаҳор": Юсупов, Цигер, Аҳмедов, Теляков, Соловьёв (Ғуломов, 86), Рўзиев (Коста, 39), Паншанбе (Исоқжонов, 73), Голбан, Ҳошимов, Алижонов, Ўринбоев (Ғанихонов, 73).
Огоҳлантиришлар: Теляков, 40. Сайфиев, 49. Ўринбоев, 56.