Ушбу рақиб билан тўқнашувларда Гейнрих 9 гол муаллифи бўлиб улгурган.
Ўзаро ўйинларда энг кўп тўп киритган футболчи Александр Гейнрих ҳисобланади. У жами 9 марта наманганликлар дарвозасига гол урган. Леонид Кошелев эса 7 тўп киритган. Шундан 3тасини "Навбаҳор", 4тасини "Пахтакор" сафида киритган. Игорь Сергеев ҳозирча бу рақиб дарвозасини 7 бор ишғол қилган. Драган Черан ҳисобида 5 гол йиғилиб улгурди. Жамоамиздан Игорь Шквирин, Анвар Солиев, Зайниддин Тожиев ва Одил Аҳмедов 4тадан тўп киритган. "Навбаҳор"дан Шуҳрат Мирхолдиршаев ҳисобида 4, Олег Шацких ҳисобида 3 гол мавжуд. Кошелевдан ташқари Вадим Котельников ҳам ҳар икки жамоа сафида гол уришга эришган.
"Навбаҳор" билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари
9 - Александр Гейнрих
7 - Леонид Кошелев, Игорь Сергеев
5 - Драган Черан
4 - Игорь Шквирин, Анвар Солиев, Зайниддин Тожиев, Одил Аҳмедов, Шуҳрат Мирхолдиршаев.
3 - Олег Шацких.