Клуб янгиликлари

"Навбаҳор" билан баҳсни Зокир Қодиров бошқаради

Клуб янгиликлари
ПФЛ Суперлиганинг 18-тур беллашувлари учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.

Зокир Қодиров "Пахтакор"нинг "Навбаҳор"га қарши ўтадиган ўйинини бошқариб боради. Қодиров чемпионатларда ҳозирга қадар жамоамиз иштирокидаги 13 учрашувда ишлаган. Уларда 8 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилган. Ўтган мавсум у Ўзбекистон Кубоги финалини бошқарган.

Қодировга қанотларда Руслан Самандаров ва Обид Жумаев ёрдам беради.

"ПАХТАКОР" – "НАВБАҲОР"
Ҳакамлар: Зокир Қодиров (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий), Обид Жумаев (Навоий), Рустам Чориев (Сурхондарё).
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев.
VAR ассистенти: Рустам Лутфуллин.
VAR назоратчи: Владислав Цейтлин.
Комиссар: Сардор Қудратиллаев.