Бекободдаги ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи беллашув хусусида фикрларини билдирди.
Хюистра: - Ҳаво ҳарорати пастлагани сабабли ҳар икки жамоа футболчилари ҳаракатида тезкорлик кўзга ташланди. Жамоам бугун яхши ўйин кўрсатди, ҳужумда кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Бир неча вазиятлар яратдик ва йирик ғалабага эришдик.
Терма жамоа сафидан қайтган ўйинчилар тез тикланишди. Шунинг учун асосий таркибда майдонга тушишди. Биз доим футболчиларнинг яхшироқ ҳолатда бўлишига интиламиз. Машғулот ва ўйинларда ўсиб, ҳар баҳсда яхшироқ кўринишга уринамиз. Биз шунга ҳаракат қиламиз. Ҳали энг яхши даражага чиқиб улгурмадик. Шу йўл сари ҳаракат қиляпмиз.