Икки ҳафталик танаффусдан сўнг "Пахтакор" Суперлигада яна ғалаба билан старт олди.
Бекободда "Металлург"га қарши кечган баҳснинг биринчи бўлимида ташаббус тўлиғича жамоамиз тарафида бўлди. Мезбонлар асосан қарши ҳужумларда ва прессинг қўллаган ҳолда қаршилик кўрсатишга уринишди. 12-дақиқада Холматовнинг қулай вазиятда тепган тўпи ноаниқ кетди. Бўлим ўрталарига келиб устунликни янада оширган "Пахтакор" икки дақиқа оралиғида икки тўп киритишга эришди. Дастлаб Сайфиевнинг жаримадан узатган тўпини Черан боши билан дарвозага аниқ йўллаб, мавсумдаги 10-голини урди. 31-дақиқада эса Матич-Алижонов-Турғунбоев иштирокидаги ажойиб ҳужумни Азиз дарвоза олдидан тўпни боши билан киритиб қўйиш орқали якунлади.
Иккинчи бўлим бошида Раҳматуллаевнинг аниқ зарбасидан сўнг Суюнов тўпни ушлаб олди. Кейинроқ жамоамизнинг чиройли уюштирган икки ҳужумида сўнгги узатма ноаниқ экани сабабли вазият зарбагача етиб бормади. 71-дақиқада яна бир ажойиб ҳужумдан кейин ҳисоб йириклашди. Собирхўжаевнинг узатмасидан фойдаланган Матич орадаги фарқни йирик кўринишга келтирди. Ушбу натижа ўйин охиригача ўзгармади ва "Шерлар" Суперлигада ғалабали серияни 8 ўйинга етказишди. Сўнгги 5 учрашувда жамоамиз ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормади.
"МЕТАЛЛУРГ" - "ПАХТАКОР" - 0:3 (0:2)
10 сентябрь. Бекобод. "Металлург" стадиони.
Ҳакамлар: В.Серазитдинов, С.Нишонбоев, А.Абдуллаев, И.Исмоилов.
Назоратчи: Р.Шаяхмитов.
Комиссар: А.Давиденко.
"Металлург": Турсунбоев, Абдумажидов, Сатторов, Қуттибоев (Исаев, 82), Ғофурбеков, Андреев (Тошқўзиев, 34), Ибрагимов (Абдуллаев, 46), Раҳматуллаев, Исматуллаев, Иброҳимов, Темиров (Нагаев, 65).
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Аъзамов, Анзур Исмоилов, Сайфиев, Ҳамробеков (Аброр Исмоилов, 81), Собирхўжаев, Турғунбоев (Ҳамдамов, 72), Черан (Муҳиддинов, 84), Холматов (Эркинов, 72), Матич (Темиров, 81).
Голлар: Черан, 29 - 0:1. Турғунбоев, 31 - 0:2. Матич, 71 - 0:3.
Огоҳлантиришлар: Аъзамов, 84. Сатторов, 86.