Клуб янгиликлари

"Металлург" билан ўйинни Виктор Серазетдинов бошқаради

Клуб янгиликлари

Жума куни Бекободда "Металлург"га қарши беллашувда ишловчи ҳакамлар номи маълум.

Беллашувни Виктор Серазетдинов бошқаради. Унга Сардор Нишонбоев ва Аваз Абдуллаев қанотларда ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Иброҳим Исмоилов бажаради. Серазетдинов ҳозиргача чемпионатларда "Пахтакор" иштирокида 14 баҳсда ҳакамлик қилган. Уларда жамоамиз 9 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган.

"МЕТАЛЛУРГ" – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов (Тошкент), Сардор Нишонбоев (Тошкент), Аваз Абдуллаев (Тошкент), Иброҳим Исмоилов (Наманган).
Назоратчи: Равиль Шаяхмитов (Тошкент).
Комиссар: Александр Давиденко.