U-18 биринчилиги 14-турида Дмитрий Ан шогирдлари Наманганда "Навбаҳор"дан 7:1 ҳисобида устун келишди.
Беллашув мобайнида тўлиқ устунликка эга бўлган академиямиз тарбияланувчилари буни натижада ҳам акс эттиришди. Норқулов баҳсда ҳисобни очган бўлса, Турдимуродов ва Ўктамов уч мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Мазкур ютуқдан кейин 13 ўйинда 30 очко тўплаган "Пахтакор" турнир жадвалида иккинчи поғонани эгаллаб турибди.
"НАВБАҲОР" - "ПАХТАКОР" - 1:7 (0:3)
Голлар: Камронбек Неъматжонов (73-пен.) - Илҳом Норқулов (16), Рустам Турдимуродов (28, 33, 56), Акбар Ўктамов (49, 54, 89).
“Пахтакор”: Байрам Нажафалиев, Абдураҳим Аноров (Одил Ғуломжонов, 88), Носиржон Абдусаломов, Пўлатжон Жумахонов (Данат Мифтахуддинов, 74), Рустамжон Пазилов (Асан Ваниев, 64), Илҳом Норқулов (Хондамир Мустафоқулов, 42), Акбар Ўктамов, Муҳаммадали Ўринбоев (Асад Беглархонов, 85), Рустам Турдимуродов, Суннатилла Поёнов, Саидолим Асадов.