Клуб янгиликлари

Академия жамоаларининг байрамга муносиб совғаси

Клуб янгиликлари
Наманганда Наманган вилояти ва Тошкент шаҳар футбол ассоциациялари ҳамкорлигида "Мустақиллик Кубоги" турнири бўлиб ўтди.

Унда академия жамоалари иштирок этишди. Исроил Турсунхўжаев ва Дониёр Нортожиев қўл остидаги жамоамиз барча рақиблардан устун келиб, мусобақа ғолибига айланди.
1-тур
"Пахтакор" - "Баркамол авлод" 10:0
2-тур
"Пахтакор" - "Одил Жуниор" 3:1
3-тур
"Пахтакор" - Наманган терма жамоаси 6:1
Ярим финал
"Пахтакор" - "Нефтчи" 5:2
Финал
"Пахтакор" - Одил Аҳмедов академияси 1:0

"Пахтакор-2011" ҳам мусобақада Исроил Турсунхўжаев бошчилигида қатнашиб, учинчи ўринни эгаллади.
1-тур
"Пахтакор" - "Жуниор Шайхонтоҳур" 0:0
2-тур
"Пахтакор" - "Нефтчи" 1:3
3-тур
"Пахтакор" - "Тошбулоқ" 3:0
Ярим финал
"Пахтакор" - Наманган терма жамоаси 0:3
3-ўрин учун
"Пахтакор" - "Бунёдкор" 3:0

Клубимизга тегишли бўлган 16-БЎСМ эса Сарвар Ҳайдаров қўл остида учинчи поғонадан ўрин олди.
1-тур
16-БЎСМ - Балиқчи 3:1
2-тур
16-БЎСМ - Одил Аҳмедов академияси-Б 4:0
3-тур
16-БЎСМ - Бунёдкор 5:3
Ярим финал
16-БЎСМ - Одил Аҳмедов академияси 1:2
3-ўрин учун
16-БЎСМ - Нефтчи 3:1

2008 йил жамоалари ўртасидаги мусобақада эса Бобур Абдураҳмонов бошчилигидаги "Пахтакор-РОЗК" жамоаси турнир ғолибига айланди.