"Пахтакор" бош мураббийи АГМК билан баҳсдан кейин ўйин хусусида фикрларини билдирди.
- Бугун олдинги ўйинларга нисбатан яхшироқ тўп тепдик. Кучли рақибга қарши футболчилар ўзларини кўрсата олишди. Катта иштиёқ кўрсатишди. Улар яна ҳаракатларига қўша олишади. Мазкур ғалаба чемпионлик сари қўйилган катта қадам ҳисобланади.
Футболчилар кучли рақибга ўзларини кўрсатиш учун ҳам бошқача иштиёқ билан тўп тепишади. Бу кўпроқ руҳий томонга боғлиқ. Яхши савиядаги футболчилар доим бундай рақиблар билан баҳсларда ҳаракатларини кучайтиришади.
Футболда битта голга ҳам, тўртта голга ҳам уч очко берилади. Ҳозирга келиб биз энг яқин таъқибчимизни 14 очкога ортда қолдирдик. Ҳар доим ҳам бир хил ўйнашнинг иложи йўқ. Футболчилар ҳам инсон. Юқорига кўтарилиш ёки пасайиш бўладиган ҳолат. Мухлисларнинг йўқлиги ҳам футболга таъсир қилади. Ўйинчилар бошқача тўп тепади. Тез орада касаллик камайишини, ишқибозлар стадионларга қайтишларини истайман.
Аъзамов энг яхши кўрган футболчиларимдан бири. Бизнинг ўйин фалсафамизга тўлиқ мос тушади. Жуда кўп ҳимоячилар тўпни олдинга тепиб юборади. Шерзод эса ақл билан қарор чиқаради. Позицион ҳужумларни яхши бошлай олади. У битта хато қилса ҳам ўзини йўқотиб қўймайди. Энди ҳар бир мураббийнинг ўз қарашлари бор. Балки Сречко Катанец терма жамоага чақирар. У икки бор ўйинимизни, машғулотларимизни кузатди.