Тошкент шаҳар ҳокими ва "Пахтакор" футбол клуби раиси Жаҳонгир Ортиқҳўжаевга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвони берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги 2021 йил 25 августдаги Фармони билан Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқҳўжаевга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвони берилди.
"Пахтакор" футбол клуби Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаевни ушбу юксак унвон билан табриклайди ва унга кўплаб муваффақиятлар тилайди.
Мукофотлар муборак бўлсин!