"Пахтакор" ёшлари 9-турда Қўқонда ғалаба қозонди.
Тенг курашлар остида бошланган биринчи бўлим ўрталарига келиб ташаббусни ўзига оғдирган футболчиларимиз 6 дақиқа оралиғида икки тўп киритишди. Ҳар икки вазиятда қанотдан уюштирилган ҳужумлардан сўнг Маҳмудҳожиев яқин масофадан аниқ зарба йўллаб, дублини нишонлади. Иккинчи бўлим бошида мезбонлар пенальти тепиш имкониятига эга бўлишди. Раҳмоновнинг зарбасидан кейин Ҳамроев тўпни қайтариб қолди. 86-дақиқада Нуруллаев ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Шу тариқа ёшларимиз Қўқондан йирик ғалаба билан қайтишди ва турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилишди.
"Қўқон-1912" - "Пахтакор" - 0:3 (0:2)
Бош ҳакам: Д.Жалимов.
"Қўқон-1912": И.Абдуллаев (М.Абдуллаев, 46), Тўлашев, Д.Баратов, Раҳмонов (Сулаймонов, 84), Аҳмаджонов, Мелиқўзиев, Охунжонов, Раҳимов, Абдубаннонов (Ўктамов, 38), Исоқов (Нурматов, 46), Юсуфжонов (М.Баратов, 64).
"Пахтакор": Раимов (Ҳамроев, 46), Алижонов, Эрмаматов, Ўрунов, Авилов (Турғунбоев, 78), Сатторов, Юсупов, Нуруллаев (Раҳимов, 89), Саъдиллаев, Иброҳимов (Ғанихонов, 46), Маҳмудҳожиев (Соатов, 77).
Голлар: Маҳмудҳожиев, 30 - 0:1. Маҳмудҳожиев, 36 - 0:2. Нуруллаев, 86 - 0:3.
Фойдаланилмаган пенальти: Раҳмонов, 51 (дарвозабон).
Огоҳлантиришлар: Алижонов, 22. Ўрунов, 43. Эрмаматов. 74. Соатов. 79. М.Баратов. 80.