Клуб янгиликлари

АГМК билан ўйинни Шукуруллаев бошқаради

Клуб янгиликлари

ПФЛ Суперлиганинг 16-тури учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.

АГМК билан беллашувни Акобир Шукуруллаев бошқариб боради. Унга қанотларда Расул Фозилов ва Максим Нехочин ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Фарруҳ Янсупов бажаради. Шукуруллаев ҳозиргача "Пахтакор" иштирокида тўрт ўйинда ишлаган. 2019 йил жамоамиз "Металлург"ни Тошкентда 2:1, ўтган йили эса сафарда АГМКни 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. Жорий мавсум уйда "Машъал" 3:0 ва сафарда "Қизилқум" 1:0 ҳисобида доғда қолдирилган.

"ПАХТАКОР" – АГМК
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент), Расулжон Фозилов (Тошкент), Максим Нехочин (Тошкент), Фарруҳ Янсупов (Тошкент).
Назоратчи: Бахтиёр Намозов (Тошкент).
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров.
VAR ассистент: Руслан Серазитдинов.
Комиссар: Владимир Назаров.