Мазкур баҳсда рақибдан Акрам Комилов дисквалификация сабабли майдонга тушмайди.
Ҳозирга қадар чемпионатлар тарихида жамоалар 27 марта ўзаро тўқнаш келишган. 20 беллашувда "Пахтакор" ғалаба қозонган. 3 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, 4 марта Олмалиқ клуби зафар қучган. Жамоамиз 51 тўп киритиб, 16 гол ўтказиб юборган. 7 муваффақиятни "Шерлар" йирик ғалаба билан қўлга киритишган. Тошкентда кечган 13 ўйиннинг 9тасида "Пахтакор" устун келган. 3 тўқнашувда дуранг қайд этилиб, бир бор рақиб ғалаба қозонган. Бу жамоа дарвозасига уйда 26 гол урган ҳолда 12 тўп ўтказиб юборганмиз. Биринчи даврада Олмалиқда жамоамиз 3:0 ҳисобида зафар қучган.
Мавсумни муваффақиятли давом эттириб келаётган "Шерлар" мазкур ўйиндаги ғалаба орқали пешқадамликни янада мустаҳкамлаши мумкин. Айни пайтда жамоамиз АГМКдан 13 очкога ўзиб кетган.
"Пахтакор" ва АГМК жамоалари ўртасидаги 16-тур ўйини 26 август, пайшанба куни соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.