Суперлигада жамоамиз ўтган 15 беллашувнинг 10тасида тўп ўтказиб юбормади.
Сўнгги 9 учрашувда "Шерлар" ўз дарвозасидан фақат бир марта гол ўтказиб юборишди. "Локомотив" жамоаси ушбу ишни уддалаган. Рақиблардан биргина "Насаф" биттадан ортиқ гол ура олган. Элдор Суюнов жорий мавсум 4 ўйинда тўлиқ ўйнаган ва ҳозирча дарвозасидан тўп ўтказмади. Санжар Қувватов эса 11 баҳсда 6 тўп ўтказиб, 6та қуруқ ўйин ўтказган.
2021 йилги мавсумда жами 23 ўйиннинг 15тасида "Пахтакор" дарвозаси дахлсизлиги сақланиб қолган.