Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалида "Пахтакор" "Турон"дан Ҳожимат Эркиновнинг голи эвазига устун келди.
Ўйинни ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш бўйича жаҳон рекордчиси саналган, ўзбек спортининг ҳақиқий афсонаси Оксана Чусовитина бошлаб берди.
Ўйин бошидан ташаббусга эришган жамоамиз илк голли вазиятни 12-дақиқада юзага келтирди. Аъзамовнинг боши билан берган зарбасини дарвозабон қайтарди, кейин Собирхўжаевнинг уриниши ноаниқ чиқди. 28-дақиқада қулай вазиятга чиқиб борган Сайфиев тўпга оёғини қўйишга улгурмади. Бу ҳолатда Алижонов тўпни жуда яхши узатиб берганди. Бўлим сўнгида эса Чобанов яқин масофадан боши билан аниқ зарба бера олмади. Танаффусга жамоалар голсиз дуранг билан чиқишди.
Иккинчи бўлимда рақибдан Абдуллажонов ва Музаффаровнинг зарбаларидан кейин Қувватов маҳорат кўрсатди. Жамоамиздан эса Матич ва Темировнинг уринишлари ноаниқ чиқди. Ҳакам томонидан ўйинга қўшилган дақиқаларда "Шерлар" ҳисобни очди. Алижоновнинг ўнг қанотдан жарима майдонига оширган тўпини Эркинов яқин масофадан дарвозага тўғрилаб қўйди. Шу тариқа кичик ҳисобда зафар қучган жамоамиз чорак финалда "Олимпик" майдонига сафар қилади.
"ПАХТАКОР" - "ТУРОН" - 1:0 (0:0)
19 август. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: Ш.Насибуллаев, М.Турдиев, Ф.Достонов, А.Рисқуллаев.
Назоратчи: В.Коваленко.
Комиссар: З.Акрамхонов.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Чобанов, Аъзамов, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Муҳиддинов, 84), Ҳамдамов, Черан, Турғунбоев (Эркинов, 62), Матич (Темиров, 62).
"Турон": Зиёвуддинов, Тоштемиров, Абдуллажонов (Исмоилов, 74), Эрматов (Муртазоев, 76), Тошпўлатов, Музаффаров, Касминин, Чакалов (Абдурашидов, 46), Охунжонов (Мусаев, 46), Ким Бо Ёнг (Тошмирзаев, 59), Поньевич.
Гол: Эркинов, 90+2 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Касминин, 4. Чакалов, 45. Мусаев, 67. Сайфиев, 82. Исмоилов, 90+4.