Клуб янгиликлари

Питер Хюистра: "Қувватов биз учун иккита қўшимча очко олиб берди"

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" бош мураббийи "Машъал" билан беллашувдан кейин ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

- Бугунги учрашувни турлича икки бўлимдан иборат бўлди деб айтган бўлардим. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик ва ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Яна гол уришимиз ҳам мумкин эди.

Иккинчи бўлимда эса майдонда кескин курашлар кўзга ташланди. Ҳар битта эпизод курашларга бой бўлди. Биз кўпроқ олдинга интилиб яхшироқ вазиятларни яратишни истагандик. Биз яна бир гол киритишга ҳаракат қилдик, лекин "Машъал" ҳам вазиятларга эга бўлди. Пенальти бўлган вазиятда Санжар Қувватов ғалабани сақлаб қолди ва бизга дурангдан фарқли равишда қўшимча 2 очко тақдим этди. 

Қийрн ғалабаларда рақибларни сабаб сифатида кўрсатган бўлардим. Улар бизга қарши жуда яхши ўйин намойиш этишмоқда. Ўз навбатида биз қарши ҳужумлар ва ҳужумдаги ижодкорликда янада кучайишимиз керак. Айнан шу жиҳатлар устида ишлаймиз.

Бундан ташқари, бугун рақиб кескин курашларга бой ўйнади. Ҳакам бугун курашларга қўйиб берди. Ўйин шундай давом этса, бизнинг жамоа ҳам бунга мослашиб бориши керак эди.