Суперлига 15-турида "Шерлар" ғалабали одимни давом эттириб, "Машъал"ни доғда қолдиришди.
Биринчи бўлимда устунлик тўлиғича жамоамиз тарафида бўлди. 5-дақиқада Матичнинг узатмасидан сўнг Черан тўпни яқин масофадан дарвозага тўғрилаб юборишда хатога йўл қўйди. Салдан кейин Ҳамробековнинг чиройли уринишида рақиб дарвозабони маҳорат кўрсатди. 32-дақиқада ҳисоб очилди. Узоқ давом этган ҳужумда Алижонов тўпни қанотга Сайфиевга ташлади. Жарима майдонига таъқибчисиз кириб борган Фарруҳнинг узатмасидан сўнг Черан қийинчиликсиз дарвозани ишғол қилди. Драган оёғи билан тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди. Бўлим охирида эса Турғунбоевнинг жаримадан йўллаган зарбаси озгина ноаниқ бўлди. "Машъал" асосан стандарт вазиятларда кескин ҳолатлар яратишга интилди. Бир марта узоқ масофадан тепилган тўпни Қувватов эгаллаб олди.
Иккинчи бўлим бошида ҳам Санжар маҳоратини намойиш этди. Яқин масофадан дарвозага тепилган тўпни Қувватов оёғи билан қайтариб юборди. Бўлим ўрталарида Матич ва Турғунбоевнинг боши билан йўллаган зарбалари кескин вазиятни юзага келтирди, аммо уринишлар голга айланмади. 87-дақиқада эса Қувватов рақибнинг пенальтидан тепган тўпини қайтариб, жамоамизни голдан қутқарди. Ифеанйининг зарбасидан сўнг тўпни Санжар ушлаб олди. Ўйин якунигача кичик ҳисобдаги натижа ўзгармади ва "Пахтакор" якка пешқадамликни ишонч билан давом эттирмоқда.
"МАШЪАЛ" - "ПАХТАКОР" - 0:1 (0:1)
13 август. Тошкент. "Локомотив" стадиони.
Ҳакамлар: И.Танташев, Ш.Аъзамов, А.Ғиёсов, С.Назаров.
Назоратчи: Б.Ҳайдаров.
Комиссар: Л.Қўчқоров.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Чобанов, Аъзамов, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Аброр Исмоилов, 60), Турғунбоев (Турғунбоев, 86), Черан, Холматов (Ҳамдамов, 60), Матич (Темиров, 86).
"Машъал": Эшбўтаев, Акрамов (Нўъмонов, 71), Ифеанйи, Нурматов (Оквара, 64), Онониву, Алиқулов, Баҳодиров (Йўлдошев, 71), Саъдуллаев (Окоро, 79), Қўзиев (Шайманов, 79), Шукуруллаев, Аллаев.
Гол: Черан, 32 - 0:1.
Огоҳлантиришлар: Қўзиев, 13. Акрамов, 26. Ҳамробеков, 41. Нурматов, 47. Матич, 57. Аллаев, 74.