Беш нафар футболчи "Машъал" дарвозасини 5 мартадан ишғол қилишга эришган. Александр Гейнрих, Шаҳбоз Эркинов, Сервер Жепаров, Анвар Солиев ва Игорь Сергеев ҳисобида 5тадан гол мавжуд. Равшан Бозоров эса ҳар икки жамоа таркибида тўп киритган. Унинг голлари сони 4тани ташкил қилади. Драган Черан, Гочгули Гочгулиев, Леонид Кошелев ва Зайниддин Тожиев эса 3 мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилган. "Машъал"дан Виктор Клишин ва Рустам Қодиров иккитадан гол муаллифига айланган.
Ўзаро ўйинлар тўпурарлари
5 - Александр Гейнрих, Шаҳбоз Эркинов, Сервер Жепаров, Анвар Солиев, Александр Гейнрих.
4 - Равшан Бозоров.
3 - Гочгули Гочгулиев, Леонид Кошелев, Зайниддин Тожиев, Одил Аҳмедов, Драган Черан.