Биринчи бўлимда ташаббус ёшларимиз тарафида бўлди. Ҳисоб очилгунча Холдорхонов ва Ирисметов қулай вазиятларда аниқ зарба бера олишмади. 32-дақиқада Иминовнинг узатмасидан сўнг қаршисидаги рақибни алдаб ўтган Холдорхонов яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.
Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоада бир неча қулай имкониятлар юзага келди. Дарвозабон Шукрон Йўлдошев икки ҳолатда аниқ зарбалар йўлига тўсиқ бўлди. Жамоамиз ҳам қулай вазиятларда ноаниқ зарба йўллади. Ўйинда "Пахтакор" кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
"МАШЪАЛ" - "ПАХТАКОР" - 0:1 (0:0)
12 август. Қибрай.
Ҳакамлар: С.Назаров, О.Ўролов, Т.Жабборов, Э.Миробидова.
Назоратчи: Б.Ҳайдаров.
"Машъал": Тўхтабоев, Норқобилов, Асилбеков, Раҳимов, Расулов, Минеов (Баҳодиров, 63), Турсунов, Бозоров, Шамсиддинов (Облоқулов, 90), Жўрақулов, Ҳожиев.
"Пахтакор": Йўлдошев, Иминов,
Раҳматуллаев, Эргашбоев (Жабборов, 73), Ирисметов (Абдулазизов, 90+1), Файзуллаев (Исломов, 86), Абдураззоқов, Хананов, Пўлатов, Ортиқбоев, Холдорхонов.
Гол: Холдорхонов, 32 - 0:1.
Огоҳлантиришлар: Ирисметов, 33. Раҳимов, 43. Абдураззоқов, 46. Норқобилов, 70. Ҳожиев, 88.