"Бунёдкор" стадиони майдонида "Пахтакор-79" хотирасига бағишлаб фахрийлар ўртасида футбол учрашуви ўтказилди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган беллашувда яқин ўтмишнинг бир қатор юлдузлари майдонга тушишди. Улар ўйиндан аввал авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган футболчиларни ёдга олишиб, яна бир бор "Пахтакор-79" жамоаси аъзоларини хотирлашди.
Шонли жамоа хотирасини ёдга олган барчага ва ўйин ташкилотчиларига "Пахтакор" футбол клуби ўз миннатдорчилигини билдиради.