"Пахтакор-79" жамоаси хотирасига бағишланган мусобақа ўтказилди.
Унда тўрт жамоа иштирок этди. Ярим финалда "Пахтакор" "Металлург"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, "Бунёдкор" АГМКдан 7:1 ҳисобида устун келди. Бугун бўлиб ўтган ҳал қилувчи ўйинларда "Металлург" ва АГМК 4:4 ҳисобида дуранг ўйнади. Пенальтиларда аниқроқ ҳаракат қилган бекободликлар учинчи ўрин соҳибига айланишди. Финалда эса "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари тўқнаш келишди. Унда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган "Пахтакор-2005" турнир ғолибига айланди. Жамоага Фарҳод Нишонов ва Мақсуд Зокиров бошчилик қилди.
Турнирнинг ёпилиш маросимида "Пахтакор" футбол клуби раиси ўринбосари Дилшод Каримов, бош директор Дмитрий Адисман, спорт директори Жаъфар Ирисметов, техник директор Собир Ходиев ва ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов қатнашиб, ёш футболчиларга фаолиятида омад тилаб, тегишли медаллар ва кубокларни жамоаларга топширишди.