Сербиялик легионеримиз жамоамиз сафида келаси йил ҳам қолади.
"Пахтакор" сафида ўзининг тўпурарлик ва етакчилик қобилиятини намойиш этиб, ҳозиргача жами 73 гол муаллифи бўлган Драган Черан жамоамиз билан шартномаси узайтирди. Эндиликда у 2022 йил охирига қадар "Шерлар" сафида ўйнашда давом этади. Жамоамиз билан ҳозиргача кўплаб совринларни қўлга киритган Драган бундан кейин ҳам голлари ва фойдали ҳаракатлари билан янги совринларга эга чиқишда давом этишига умид қиламиз.
"Пахтакор" билан олға қадам ташлашда давом эт, Драган!