- "Пахтакор" учун биринчи голимни урганимдан хурсандман. Муҳим ғалабага эришдик, жамоа ва клуб учун бундан бахтиёрман. Голимда жамоанинг меҳнати ётибди, биз яхши ва ҳамжиҳат ҳаракат қилдик. Ўйин жуда қийин кечди. "Насаф" бизни яхши ўргангани кўриниб турди. Биз ўйинни аксар қисмида назорат қилдик ва ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман.
Жамоага яхши мослашиб боряпман. Футболчилар ва мураббийлар штаби, ходимлар мени илк кунданоқ илиқ қарши олишди. Бу ерда ўзимни худди узоқ вақтдан бери ўйнаётгандек ҳис қилмоқдаман.