"Пахтакор" бош мураббийи "Насаф" билан беллашувдан кейин баҳс ҳақида фикрларини билдирди.
- Жуда яхши ўйин бўлди. Бугун мусобақа пешқадами ва 3-ўриндаги жамоа ўзаро баҳс олиб борди. "Насаф" бизга қаттиқ қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилди. Бугун уларнинг тактик услубида кутилмаган ўзгаришлар бўлди. Улар тартибли прессинг услубида ўйнашга ҳаракат қилишди.
Бугун ҳар икки жамоа ҳам тактик услубларга таяниб ўйнади. Чиройли ва яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. Якка курашлар, индивудиал ҳаракатлар, ҳаводаги курашлар кўпроқ юзага келди. Икки жамоада ҳам имкониятлар бўлди, бугунги ғалабадан жуда ҳам хурсандман. Матич ҳал қилувчи голни ургани ёқимли бўлди.
Бу каби ўйинлар менга ёқади, янги нарса олиш ва ўйлаш мумкин. "Насаф"га яхши ўйин учун ҳурматимни изҳор қиламан ва олқишлайман.
Боян Матич ҳақида фикрим ижобий. Меҳнат қилишдан тўхтагани йўқ, ёрдам беришга ҳаракат қилаяпти. "Пахтакор"да тўлиқ ўйнаб кетиши учун бир оз вақт керак бўлади. У жамоавий ўйинчи сифатида яхши таасурот қолдираяпти. У ғалаба голини ургани ёқимли ҳолат.