Шу кунларда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан 9 май "Хотира ва қадрлаш" куни муносабати билан "9 май" акцияси ўтказилмоқда.
Мазкур акция турли ташкилот ва инсонлар тарафидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. #XotiraUz хештегини дунё трендига олиб чиқиш мақсадида таниқли спортчилар ва санъаткорлар акцияда иштирок этяпти.
Ўзбек футболининг байроқдор жамоаси саналган "Пахтакор" жамоаси аъзолари тўлиқ таркибда унда қатнашди ва юртимиз ёшларини акцияда фаолликка чорлаб қолади.