Ўтган мавсумнинг биринчи қисмида у “Партизан” сафида ўйнади, иккинчи даврани эса Грециянинг “Атромитос” клубида ижарада ўтказди. Умумий олганда ўтган мавсум 25та ўйинда 2та голли узатмани амалга оширди.
Бутун фаолияти давомида Матич 155та ўйинда, 46та гол урди ва 9та голли узатмани амалга оширган.
Боян “Пахтакор”га эркин агент сифатида кўчиб ўтди. Футболчи клубимиз билан 2021 йил охирига қадар шартнома тузди.
Умид қиламизки, Боян Матичнинг "Пахтакор"даги фаолият ёрқин, омадли бўлади ва жамоа билан бирга кўплаб совринларни қўлга киритади.