Клуб янгиликлари

Превью. “Пахтакор” - "Бунёдкор"

Клуб янгиликлари
“Бунёдкор” билан кечадиган бахслар хамиша кескин тўқнашувларга бой тарзда ўтади. Ҳозиргача ўтказилган 30 беллашувнинг 11тасида "Шерлар" ғолиб бўлишган. 9та баҳсда дуранг ва 10 тасида рақиб ғалабаси кузатилган. Жамоамиз 38 тўп киритиб, 33   гол ўтказиб юборган. 

Жамоалар ўртасидаги энг йирик натижа 2020 - йилнинг биринчи даврасида кузатилиб, унда "Пахтакор" 5:0 ҳисобида ютуққа эришган. "Пахтакор" уй учрашувида шундай муваффақиятга эришган. Ўз майдонимиздаги баҳсларда  7 ғалаба, 6 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилган. Голлар уриш борасида устунлик жамоамиз тарафида - 21:9.

"Пахтакор" ва “Бунёдкор”жамоалари ўртасидаги ўйин 31 июль, шанба куни соат 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.