Ярим ҳимоячи Сардор Рашидов фаолиятини бошқа мамлакатда давом эттиради.
Сардорга Кувайтнинг "Ал Кувайт" жамоасидан таклиф тушгани сабабли "Пахтакор" футбол клуби ва Рашидов ўртасида тузилган шартнома икки томон келишувига кўра бекор қилинди. Биз Рашидовга Кувайтдаги фаолияти омадли бўлишини тилаймиз.