Жамоамизнинг тарихий беллашувларидан чемпионатда "Нефтчи" билан тўқнашувларда қайд этилган энг йирик натижали ўйинга назар ташлаймиз.
2004 йил олий лига доирасида Тошкентда ўтказилган "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасидаги баҳсда бу жамоалар қарама-қаршилигидаги энг йирик натижа кузатилган. Ўшанда "Шерлар" рақибдан 6:1 ҳисобида устун келишган. Биринчи бўлимда Магдеев, Гочгулиев ва Пономарёвнинг голига Отақўзиев жавоб берган. Иккинчи бўлим охирида эса ҳужумга берилган фарғоналикларни Кападзе, Магдеев ва Ваҳобов жазолаган. Ўзбек "класикоси"да бундан йирикроқ ҳисоб қайд этилмаган.
Ушбу баҳснинг иккинчи бўлимини ушбу ҳаволада томоша қилинг:
"ПАХТАКОР" - "НЕФТЧИ" - 6:1 (3:1)
2004 йил 14 июнь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 6000 томошабин.
Ҳакам: Дмитрий Роман.
Голлар: Магдеев 2, 82, Гочгулиев 13-пен, Пономарёв 44, Кападзе 79, Ваҳобов 90+2 - Отақўзиев 35.
"Пахтакор": Игнатий Нестеров, Бахтиёр Ашурматов, Гочгули Гочгулиев, Алексей Николаев, Асрор Алиқулов, Сервер Жепаров (Андрей Власичев, 87), Темур Кападзе, Ильдар Магдеев, Анвар Солиев (Баҳриддин Ваҳобов, 87), Вячеслав Пономарёв, Зайниддин Тожиев (Ислом Иномов, 46).
"Нефтчи": Георгий Забиров, Равшан Маталиев, Маъсуд Тоиров, Абдумажид Тоиров, Насим Шоимов, Иқбол Акрамов (Азиз Алижонов, 46), Нодир Қўзибоев, Акмал Холматов, Носир Отақўзиев, Анвар Бердиев (Шерзод Раимжонов, 60), Умид Исоқов (Анвар Абдуқодиров, 53).