Ярим ҳимоячи Руслан Розиев билан "Пахтакор" ўртасидаги шартнома бир йилга узайтирилди.
Иқтидорли футболчи 2022 йил охирига қадар "Шерлар" аъзоси сифатида қоладиган бўлди. Биринчи даврани "Нефтчи"да ижарада ўтказган футболчи иккинчи даврада Суперлигада, "Металлург" сафида фаолиятини давом эттиради.