Суперлигада жамоамиз қайд этган турли статистик маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.
"Инстат" компанияси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, "Пахтакор" барча жиҳатларни ўзида жамлаган умумий рейтингда 240 балл жамғарган. Бу борада кейинги поғоналарда "Насаф", АГМК, "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" турибди.
Энг кўп голли вазиятларни "Пахтакор" яратган - 66та. АГМК 47, "Локомотив" 43, "Қўқон-1912" 41 ва "Металлург" 40та шундай имкониятларни содир этган.
Дарвозага аниқ зарба беришда ҳам жамоамиз етакчилик қилмоқда. "Шерлар" 54 марта рақиб дарвозаси сари аниқ зарба беришган. "Локомотив" 43, АГМК эса 40 бор шундай зарба йўллаган.
Тўп узатмаларининг умумий сони бўйича "Пахтакор" бошқалардан анча ўзиб кетган. Бир ўйинда ўртача узатмалар 501тани ташкил қилиб, аниқлик 87 фоиз миқдорда кузатилмоқда. Ҳал қилувчи узатмалар борасида ҳам жамоамиз 45та узатма билан пешқадам бўлиб турибди.
Рақибни муваффақиятли алдаб ўтиш борасида ҳам "Шерлар" пешқадам. 124та шундай ҳаракат ижобий тугаб, 66 фоиз ҳолатларда бу уриниш муваффақиятли саналади.