"Шерлар" Суперлигада ёзги танаффусга яққол пешқадамлик билан чиқиб кетишди.
Жамоамиз жорий мавсумда Суперлигада ҳали мағлубиятга учрамаган ягона клуб бўлиб турибди. Ўтказилган 12 ўйиннинг 10тасида зафар қучган "Пахтакор" икки марта дуранг ўйнади. Рақиб дарвозасига энг кўп гол урилган - 25та. Дарвозамиздан эса энг кам тўп ўтказиб юборилган - 6та. Жами 7 беллашувда дарвозамизга рақиблар гол ура олмаган.
Ўз майдонида ва сафарда ўтган 6тадан баҳснинг 5тасида ғалаба қозонган "Шерлар" биттадан дуранг қайд этишган. Жамоамиз уйда ва сафарда энг кўп очко йиғишга эришган.
Суперлигада ҳозиргача 23 нафар футболчи майдонга туширилган. Рақиб дарвозасига урилган 26 голни жамоамиздан 9 нафар ўйинчи киритган. Драган Черан ҳисобига 7 гол ёзилган бўлса, Шерзод Темиров ҳисобида 4 тўп мавжуд.