"Локомотив" билан ўйиндан кейин "Пахтакор"нинг асосий таркиб аъзоларига 5 кунлик таътил берилди.
Мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик бошланишидан аввал мураббийлар штаби футболчиларга 5 кунлик қисқа таътил берди. Шанба кунидан жамоа вакиллари яна машғулотларга қайтиб, мавсумнинг иккинчи ярмига ҳозирлик кўришни бошлашади.
Навбатдаги расмий беллашувни жамоамиз 31 июль куни "Бунёдкор"га қарши Суперлига доирасида ўтказади.