Клуб янгиликлари

Дербида "Пахтакор"нинг ғалабаси

Клуб янгиликлари

Суперлига 12-турида "Шерлар" Тошкент дербисида "Локомотив"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Биринчи бўлимда майдонда деярли тенг кураш кечди. Жамоалар асосан эҳтиёткор ҳаракат қилишди ва яққол голли вазиятлар деярли юзага келтирилмади. Фақат бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Турғунбоевнинг жаримадан узатиб берган тўпини Черан боши билан дарвозага йўллаб, ўйинда ҳисобни очди - 1:0.

Танаффусдан кейин жамоамиз ҳужумкорликни оширди. Рақиб дарвозасига олдида кескин вазиятлар кўпроқ юзага келтирилди. 70-дақиқада Черан-Собирхўжаев-Темиров ижросидаги ажойиб ҳужум гол билан якунланди. Рақиб посбони билан яккама-якка чиқиб борган Шерзод узоқ бурчакни аниқ нишонга олди - 2:0. Шундан сўнг "Пахтакор" ўйинни назорат қилишда давом этди ва бир неча бор ҳисобни ошириш имкониятини қўлдан чиқарди. "Локомотив" эса сўнгги дақиқаларда тўп киритди. Жаримадан оширилган тўпни Аманов дарвозага йўллади. 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган жамоамиз ёзги танаффусга яққол пешқадам сифатида, етти очколик устунлик билан йўл олди.

"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ" - 2:1 (1:0)
4 июль. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 2300 томошабин.
Ҳакамлар: В.Агишев, Б.Канназаров, Ж.Сарсенов, И.Исмоилов.
Назоратчи: О.Дачев.
Комиссар: С.Қудратиллаев.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов (Азмиддинов, 85), Аъзамов, Анзур Исмоилов, Сайфиев, Иминов (Аброр Исмоилов, 56), Собирхўжаев, Турғунбоев (Муҳиддинов, 85), Черан, Холматов (Йўлдошев, 82), Темиров (Холдорхонов, 85).
"Локомотив": Абдулжалилов, Қобилов, Махарадзе (Алижонов, 80), Абдуллаев (Аманов, 57), Сидиқов (Ғанихонов, 80), Қодирқулов (Бикмаев, 70), Жумабоев, Муҳаммадиев, Файзиев, Туропов, Мухторов (Рашидхонов, 70).
Голлар: Черан, 45+2 - 1:0. Темиров, 70 - 2:0. Аманов, 90+2 - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Алижонов, 8. Аъзамов, 11. Махарадзе, 45+1. Темиров, 80.