Клуб янгиликлари

Ёшлар дербисида голсиз дуранг

Клуб янгиликлари

U-21 жамоалари ўртасида Тошкент дербисида ҳисоб очилмади.

Ўйинда жамоалар гол уриш учун кўплаб имкониятлар юзага келтиришди, аммо улардан фойдаланиш баҳсда ҳеч кимга насиб қилмади. Жамоамиз посбони Боймуродов икки вазиятда маҳоратини намойиш этган бўлса, рақиблар дарвозаси олдида 6-7 бор яққол голли вазиятлар юзага келди. Бироқ Холдорхонов, Эргашбоев ва Жабборов томонидан берилган зарбаларга аниқлик етишмади. Шу тариқа беллашувда голсиз дуранг сақланиб қолди.

"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ" 0:0
3 июль. Қибрай. 72 томошабин.
Ҳакамлар: И.Исмоилов, Н.Афинагенов, О.Ўролов, А.Эргашев. 
Назоратчи: О.Дачев.
"Пахтакор": Боймуродов, Эргашбоев, Раҳматуллаев, Ирисметов (Жабборов, 46), Саримсоқов, Абдураззоқов, Пўлатов, Ўринбоев (Исломов, 46), Мифтахуддинов (Абдусаломов, 46), Ортиқбоев, Холдорхонов (Турдимуродов, 65).
"Локомотив": А.Маҳмудов, Абдуҳалилов, Алижонов (Холтўраев, 68), Рафаэлов (Абдураҳмонов, 46), Туропов (Йўлдошев, 46), Жўраев, Тошпўлатов, Суннатов, Комилов (Саидваққосов, 73), С.Маҳмудов, Умрзоқов.