Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2008" "Nitro Cup" ғолиби бўлди!

Клуб янгиликлари
Академиямизнинг 2008 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари Қирғизистондаги халқаро турнирда зафар қучишди.

Иссиқкўлда ўтган мусобақада Раҳматилла Муҳаммадраҳимов устозлик қилаётган "Пахтакор-2008" жамоаси муваффақиятли иштирок этди. Гуруҳ босқичида уч ўйиндан иккитасида ғалаба қозонган ёш футболчиларимиз ярим финалда "Абдиш-Ота"дан 3:2 ҳисобида устун келишди. Финалда эса "Дордой-2" жамоаси 4:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Ўйинлар давомида Абубакир Шукуруллаев, Аннур Анваров ва Лазиз Абдураимов ўзларининг тўпурарлик маҳоратини намойиш этишди.

1-тур
"Пахтакор" - "Чўлпон-Ота" - 6:2
Голлар: Абубакир Шукуруллаев 2, Аннур Анваров 2, Амирхон Аҳмедов, Лазиз Абдураимов.

2-тур
"Пахтакор" - "Дордой Плаза" - 4:0
Голлар: Иброҳим Алимов 2, Аннур Анваров, Лазиз Абдураимов.

3-тур
"Илбирс" - "Пахтакор" - 1:0

Ярим финал
"Пахтакор" - "Абдиш-Ота" - 3:2
Голлар: Абубакир Шукуруллаев 2, Лазиз Абдураимов.

Финал
"Пахтакор" - "Дордой-2" - 4:0
Голлар: Қосимов 2, Лазиз Абдураимов, Муҳаммадакбар Йўлдошев.