ПФЛ Суперлиганинг 12-тур учрашувлари учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.
"Локомотив"га қарши ўтадиган муҳим баҳсни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб бориши маълум қилинди. У ҳозиргача олий лигада "Пахтакор" иштирокидаги 19 учрашувда ҳакамлик қилган. Жамоамиз шулардан 15 тасида зафар қучган, бир марта дуранг ўйнаган ва 3 бор мағлубиятга учраган. Жорий мавсум у Ўзбекистон Суперкубоги учун Самарқандда ўтган учршувни ва АГМК билан Суперлигадаги баҳсларни бошқарган. Уларда "Шерлар" ютуққа эришган.
Агишевга қанотларда Бектурсин Канназаров ва Жалғасбай Сарсенов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида Иброҳим Исмоилов ишлайди.
"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ"
Ҳакамлар: Вадим Агишев (Тошкент), Бектурсин Канназаров (Нукус), Жалғасбай Сарсенов (Нукус), Иброҳим Исмоилов (Наманган).
Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент).
Комиссар: Сардор Қудратиллаев.