Ушбу рукнда 2006 йил "Машъал" билан Ўзбекистон Кубоги финалидаги беллашувни эътиборингизга тақдим этамиз.
Учрашувда мухлислар ҳар икки жамоанинг кескин ва ҳужумкор ўйинига гувоҳ бўлган. Биринчи бўлим охирида Ренат Байрамов баҳсда ҳисобни очган. 83-дақиқада эса "Пахтакор"нинг нигериялик легионери Уче Ихеруоме жамоамиз ғалабасини таъминлаган тўпни киритган. Шу тариқа "Шерлар" ўз тарихида 8-бор Ўзбекистон Кубогида ғолиб чиққан.
Беллашувни ушбу ҳаволада тўлиқ томоша қилишингиз мумкин:
"ПАХТАКОР" - "МАШЪАЛ" - 2:0 (1:0)
2006 йил, 8 ноябрь. "Пахтакор" стадиони. 17000 томошабин.
Ҳакам: Ноил Лутфутллин.
"Пахтакор": Темур Жўраев, Илҳом Суюнов, Асрор Алиқулов, Александр Клецков, Владислав Кирьян, Вячеслав Пономарёв, Сервер Жепаров, Темур Кападзе, Зайниддин Тожиев (Анвар Солиев, 63), Уче Ихеруоме (Элдор Магдеев, 90), Ренат Байрамов (Одил Аҳмедов, 79).
"Машъал": Павел Бутенко, Дилявер Ваниев, Анвар Ғофуров, Хайрулла Каримов, Рустам Қодиров, Камолиддин Мурзоев, Шуҳрат Мирхолдиршаев (Виктор Клишин, 75), Лутфулла Тўраев, Жасур Бобоев (Жасур Ҳасанов, 71), Ботир Қодирқулов (Азиз Ибрагимов, 67), Ботир Қораев.
Голлар: Байрамов, 45 - 1:0. Ихеруоме, 83 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Ғофуров, 28. Мирхолдиршаев, 35. Ихеруоме, 55. Кирьян, 80.