Клуб янгиликлари

Голларга бой ўйинда U-21 жамоамиз ютқазди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" ёшлар жамоаси U-21 биринчилиги 11-турида голларга бой баҳсда мағлуб бўлди.

Ўйинни термизликлар тезкор голлар билан бошлашди. Дастлабки дақиқанинг ўзида Эсонқулов ҳисобни очган бўлса, 4-дақиқада Чориев орадаги фарқни оширди. Шундан кейин ташаббус ёш футболчиларимиз томонига ўтди. 11-дақиқада Холдорхоновнинг аниқ зарбаси гол билан якунланди. Бироқ 21-дақиқада Эсонқулов ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Кетма-кет ҳужумлар уюштирган ёшларимиз Холдорхонов ва Жабборовнинг голлари эвазига биринчи бўлимдаёқ мувозанатни тиклашди.

Иккинчи бўлимда ташаббус жамоамиз тарафида бўлди, лекин голни рақиблар уришди. Дастлаб Абдураҳмонов тўп киритди. Кейин Норбоев ўйинга якуний нуқтани қўйди. Голларга бой беллашувда ёшларимиз 3:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

"СУРХОН" - "ПАХТАКОР" - 5:3 (3:3)
26 июнь. Қибрай. 72 томошабин.
Ҳакамлар: Ф.Янсупов, Ҳ.Баҳодиров, О.Каллахўжаев, Ж.Ҳусниддинов. 
Назоратчи: М.Исмоилов.
"Сурхон": Хўжаев, Ашуров, Эсонқулов (Хонимов, 67), Маматқулов, Тошқулов (Норбоев, 32), Мустафоқулов, Маматмуродов, Темиров, Абдураҳмонов, Чориев, Йўлдошев.
"Пахтакор": Нажафалиев (Саъдуллаев, 55), Ирисметов (Ўктамов, 74), Файзуллаев (Мустафоқулов, 67), Абдусаломов, Саримсоқов, Жабборов, Баҳромов, Мифтахуддинов, Ўринбоев, Азмиддинов (Хананов, 74), Холдорхонов (Турдимуродов, 67).
Голлар: Эсонқулов 1, 21, Чориев 4, Абдураҳмонов 51, Норбоев 71 - Холдорхонов 11, 25-пен, Жабборов 39.
Огоҳлантириш: Ирисметов, 62. Абдусаломов, 77. Хананов, 81.