Клуб янгиликлари

"Сурхон" билан баҳсни Раҳимбек Каримов бошқаради

Клуб янгиликлари
ПФЛ Суперлиганинг 11-турида ишлайдиган расмийлар рўйхатини эълон қилди.

"Сурхон" билан Тошкентда ўтадиган беллашувни Раҳимбек Каримов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Ҳозиргача бу рефери жамоамиз иштирокидаги икки ўйинни бошқарган. Унда "Пахтакор" ғалаба қозонган. Каримовга қанотларда Отабек Қосимов ва Ҳасан Набиев ёрдам беради.

"СУРХОН" – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов (Тошкент), Отабек Қосимов (Тошкент), Ҳасан Набиев (Тошкент), Фарруҳ Янсупов (Тошкент).
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент).
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.