Клуб янгиликлари

Превью. "Сурхон" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари

Cуперлига 11-турида "Пахтакор" Тошкентда "Сурхон" меҳмони бўлади.

Ўйин "Сурхон" уй ўйинларини ўтказадиган стадионда ёритиш тизими талаб даражасида эмаслиги сабабли "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.

Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатлар доирасида 28 баҳсда тўқнаш келишган. Уларнинг 22тасида "Пахтакор", 5тасида "Сурхон" зафар қучган. Бир марта дуранг натижа қайд этилган. Рақиб дарвозасини 92 марта ишғол қилган "Шерлар" 26 тўп ўтказиб юборишган. Термиздаги ўйинларда 9 ғалаба, 4 мағлубият ва бир дурангга эгамиз. Голлар нисбати 31га 17ни ташкил қилади. Жами 13 ғалаба йирик ҳисобларда қўлга киритилган. Энг йирик натижа - 8:0 бўлиб, 2004 йилги мавсумда кузатилган. Ўтган йили Термиздаги баҳсда "Шерлар" 6:0 ҳисобида зафар қучишганди.

Жамоалар сафида карточкалар билан боғлиқ дисквалификация сабабли ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилар бор. "Пахтакор"дан Аброр Исмоилов, "Сурхон"дан Асрор Ғофуров баҳсда майдонга тушмайди.

"Сурхон" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 27 июнь, якшанба куни "Пахтакор" стадионида соат 20:00да старт олади.