Аёллар олий лигаси 10-турида "Пахтакор" мавсумдаги иккинчи ғалабасини нишонлади.
АГМКни қабул қилган аёллар жамоамиз кескин ўтган беллашувда 3:2 ҳисобида зафар қучди. Ўйин бошида Зумрад Назарова жамоамизни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда АГМКдан Панжиева ҳамда Алматова биттадан гол уриб, АГМК учун ҳисобни ижобий кўринишга келтиришди. Иккинчи бўлимда ирода кўрсатган аёл футболчиларимиз ғалабани ўз тарафларига оғдиришди. Зумрад Назарова дублини нишонлаган бўлса, Мадина Воҳидова ғалаба тўпини киритди. Ушбу ғалабадан кейин 10 ўйинда 8 очко тўплаган "Пахтакор" аёллар жамоаси турнир жадвалида 7-поғонага кўтарилди.
"ПАХТАКОР" – АГМК – 3:2 (1:2)
Тошкент. “Чилонзор” стадиони. 42 томошабин.
Ҳакамлар: Э.Миробидова, К.Серада, З.Раҳматова.
Назоратчи: Ш.Бозоров.
“Пахтакор”: Нигора Узганова, Мадина Абдураимова, Маржона Абдусатторова (Маҳзуна Абдукаримова, 55), Алиса Захаренко (Малика Ҳалилова, 68), Динара Тагирова, Мадина Воҳидова (Гулжамол Норматова, 90+4), Лидия Цема, Умида Ҳотамова, Дурдона Бахтиёрова, Екатерина Сальникова, Зумрад Назарова.
Голлар: Зумрад Назарова (3, 49), Мадина Воҳидова (77) – Мафтуна Панжиева (12), Мардона Алматова (43).